Ссылки доступа

Россия Тожикистон мактабларида овқатлантириш тизими учун $21,2 млн йўналтиради


Россия Тожикистон мактабларида овқатлантириш тизимини ривожлантириш учун $21,2 млн йўналтиради, дея хабар берди Россиянинг Душанбедаги элчихонаси.

Маблағлар ошхоналарни таъмирлаш ва қайта жиҳозлашга, тожик мактаблари ходимларининг малакасини оширишга, шунингдек Тожикистонда соғлом овқатланишни тарғиб қилиш мақсадида ахборот кампанияси ўтказиш учун сарфланади.

Россия, шунингдек, 2020-2021 йилларда бу дастур учун Россия озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун қўшимча 10 миллион доллар ажратади.

Лойиҳа 1999 йилдан бери ҳаётга татбиқ этилиб келинади. 2010-йилдан 2015 йилга қадар бунинг учун $35,5 млн ажратилди, кейин эса молиялаштириш ҳар йили кўпайтириб борилди.

Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игор Лякин-Фроловнинг сўзларига қараганда, бу Россиянинг республикадаги йирик лойиҳаларидан биридир, лойиҳанинг бюджети $80 млн.ни ташкил қилади.

2019 йил сўнгида маълум бўлишича, Россия яқин уч йилда Тожикистонда бешта янги мактаб қуради.

Россия 12 йилдан ортиқ даврдан бери Тожикистон мактабларига кўмак бериб келади. 2017 йилавгуст сўнгида Душанбега Россиядан 30 нафар ўқитувчи келди, 2018 йил кузида эса Россиянинг турли минтақаларидан яна 48 педагог келди.

XS
SM
MD
LG