Ссылки доступа

Давлат айблови Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 15 йил берилишини сўради


Бишкекдаги Биринчи май туман судида жиноят олами авторитети Азиз Батукаевнинг озод қилиниши иши бўйича томонларнинг эшитувлари бўлиб ўтди.

«Азаттиқ» радиосига адвокат Замир Жоошевнинг хабар беришича, давлат айбловчиси ҳимояси остидаги собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. «Бугунги мажлисда эшитувлар вақтида давлат айбловчилари аввалги айблов хулосасини ўқиб берди. Улар Алмазбек Шаршеновични 15 йил озодликдан маҳрум қилишни, давлат мукофотларидан маҳрум қилишни ва мол-мулки мусодора қилинишини сўрашди», - деди адвокат.

Унинг қўшимча қилишича, ҳукмнинг 18 июнда ўқилиши кутилмоқда.

Батукаевни ноқонуний равишда озод қилиш бўйича жиноий ишда 19 киши фигурант сифатида кўрилади. 4 нафар гумондор, жумладан Алмазбек Атамбаевнинг жиноий иши алоҳида ишлаб чиқариш сифатида ажратиб олинди ва Биринчи май туман судига берилди. Тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган 14 киши билан келишувга эришилди.

Жиноят олами авторитети Азиз Батукаев2013 йилда “бедаво дарддан азият чекаётгани” борасидаги шифокорларнинг хулосасига кўра муддатдан аввал Нориндаги қамоқхонадан озод қилинган ва Бишкекка, халқаро «Манас» аэропортига олиб келинган, у ердан Грозний (Чечня, Россия) учиб кетган эди.

2019 йилда Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) мазкур факт бўйича терговни қайта тиклади. Бу иш бўйича тўрт нафар гумондор – собиқ президент Алмазбек Атамбаев, ўша вақтдаги бош прокурор Индира Джолдубаева, Жазони ижро этиш Давлат хизмати раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Қалибек Қачқиналиев ва гематология марказининг собиқ директори Абдухалим Раимжановга айблов қўйилди.

Жиноий ишда ўша вақтдаги айрим юқори лавозимли амалдорлар ҳам фигурант сифатида кўрилади.

XS
SM
MD
LG