Ссылки доступа

Ўзбекистон тўққиз мамлакатга қарийб 11 млн долларлик ўрик экспорт қилди


Ўзбекистон хорижий давлатларга, 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, 11 192,4 минг тонна ўрик меваси экспорт қилган ва шу йўл билан 10 миллион 897 минг 700 АҚШ доллари даромад олган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг матбуот котиби Усмон Абдурасулов ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.

Ўзбекистондан ўрик импорт қилаётган мамлакатлар орасида Қозоғистон (5 минг 984,5 тонна), Россия (3 минг 599,5 тонна) ва Қирғизистон (1 минг 210,3 тонна) пешқадамлик қилмоқда.

Хабарномада бу йил Бирлашган Араб Амирликларига Ўзбекистондан 4,1 тонна ўрик экспорт қилингани, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 5,8 баравар кўп экани урғуланган.

Қайд этилишича, умуман бу йил ўрик экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,6 фоизга ошган.

XS
SM
MD
LG