Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти Бороновни бош вазир этиб тасдиқалади


Жоғорку Кенеш 17 июн кунги мажлисида бош вазирликка Кубатбек Боронов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. Парламент шунингдек хукумат янги таркиби ва дастурини ҳам тасдиқлади.

Бош вазир биринчи ўринбосари лавозимига собиқ депутат, «Қыргызстан» фракциясининг собиқ етакчиси, куни кеча мандатини муддатдан аввал топширганАлмазбек Батирбеков тасдиқланди.

Хукумат аппарати раҳбари лавозимига ФВВ собиқ статс-котиби Таалайбек Темиралиев тайинланди. Информацион технологиялар ва алоқа давлат қўмитаси раиси этиб Юқори технологиялар паркининг собиқ директори Алтинбек Исмаилов тасдиқланди. Вазирлар маҳкамасининг таркиби деярли ўзгармай қолди.

15 июн куни кечқурун Мухаммедкалий Абилгазиев радиочастоталарни ноқонуний сотиш билан боғлиқ мажоро фонида истеъфога чиқиш борасида ариза берди. 16 июн кунипрезидент Сооронбай Жээнбеков Абилгазиев истеъфосиниқабул қилди.

XS
SM
MD
LG