Ссылки доступа

Тожикистонда Айний туман суди раиси коррупция айби билан ушланди


Тожикистон коррупцияга қарши кураш агентлиги берган маълумотга кўра, Айний туман судининг раиси коррупция айби билан ушланди.

Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Сулаймон Султонзода 17 июн куни Шараф Турсунзоданинг ушланганини тасдиқлади. У бошқа изоҳ бермади, ҳамда мазкур иш бўйича тафсилотлар тез орада эълон қилинишини қўшимча қилди.

Шараф Турсунзода икки кун аввал “судьялар шаъни ва қадр- қимматига доғ туширадиган ҳатти-ҳаракат қилгани боис” президент фармонига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган эди. Турсунзода ва унинг қариндошларининг фикрини билишнинг имкони бўлмади.

Шараф Турсунзода Айни туман суди раиси сифатида атиги тўрт ой ишлади, унга қадар айни шу судда судья лавозимида фаолият юритган эди.

Бир ҳафта аввал Ҳисор тумансуди раиси Зайдулло Собирзода коррупция айби билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган эди.

Сўнги 10 йилда 25 нафар тожикистонлик судья турли айблар билан панжара ортига юборилган эди. Бугунги кунда Тожикистонда 400 дан ортиқ судья бор.

XS
SM
MD
LG