Ссылки доступа

Тожикистон чегарасида Россиянинг 60 га яқин фуқароси тўпланиб қолди (видео)


Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги Сўғд вилоятида 60 га яқин россиялик тўпланиб қолди, коронавирус ва ёпилган чегараламр туфайли улар Россияга ўтиб кетиша олмаяпти, деб ёзади "Азия-Плюс" ахборот агентлиги.

Сўғддаги “Ойбек” чегара постида 500 га яқин киши тўпланиб қолган. Уларнинг бир қисми – Россия фуқаролигини олган ва оилалари билан Тожикистонга келган тожикистонликлардир. Улар қуруқликдаги чегаралар очилишини кутишмоқда ва айтишларича, Россия расмийлари Тожикистондан ўз фуқароларини олиб чиқиш учун рейслар ташкил этган бўлсада, уларнинг 400 евро турадиган авиачипта харид қилишга пуллари йўқ.

Йиғилганлар “яшил йўлак” очиб беришлари умидида чегарада йиғилган. Уларнинг сўзларига кўра, кўпларида пул тугаган, қаерда яшашларини ҳам билишмайди.

Шоҳ исмли эркакнинг айтишича, улар бир неча бор Россиянинг Хўжанддаги консулхонасига мурожаат қилишган. Дипломатларнинго таклифига кўра, улар петиция имзолаб, уни Душанбедаги Россия элчихолнасига жўнатишган, аммо масала ечилмай қолди: уларнинг барчаси ҳамон чегарада қолмоқда.

"Чи пта харид қилишга имконияти борлар жўнаб кетди. Биз эса ўз машиналаримиз билан шу ерда қолаяпмиз. Биз ўз фуқароларини бошқа мамлакатда ҳимоя қилиши керак бўлганлардан ёрдам сўраймиз. Бугунги кунгача муаммоимизга ҳеч қандай жавоб ва муносабат ололмадик, шунинг учун иложсизлигимиздан, сўнгги умид сифатида чегарага келишга мажбур бўлдик. Шунчаки бизда пул қолмади", – дейди Шоҳ.

Россиянинг Хўжанддаги Бош консулхонасидан ҳақиқатда ўз автомобилларида Тожикистоьн Россияга кетишни режалаштирган фуқаролар мурожаат қилишганини хабар қилишди. Дипломатларга кўра, элчихона вазиятдан хабардор, “имкони даражасида” ёрдам бермоқда, аммо ҳозирча чегара ёпиқ, одамлар кета олмайди.

Душанбедаги РФ элчихонаси Тожикистон ва транзит давлатлар расмийлари билан Россия фуқароларини қуруқлик орқали олиб чиқиш муаммосини муҳокама қилаётганига ишонтирмоқдалар. "Чиқиб кетмоқчи бўлаётган Россия фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари, айниқса, болалар ва аёлларнинг тегишли хавфсизлигини таъминлаш масаласи жуда кескин турибди (шу жумладан, аҳоли кам чўл жойларнинг масофаси узунлиги, автотранспорт техник ҳолатини баҳолашнинг имкони йўқлиги ва машина эгаларининг ҳайдовчилик тажрибаси нуқтаи назаридан)", – дейилади хабарда.

Июнь ойи бошларида Россиядан ватанларига қайтмоқчи бўлган Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам шунга ўхшаш муаммо билан юзма-юз келишган. Чегаранинг очилишини кутган одамлар тўдаси бошқа чегара пунктларида ҳам тўпланиб қолишган. Масалан, Тожикистон расмийлари фақат ОАВ репортажларидасн сўнг қозоқ-ўзбек чегарасида тўпланиб қолган 237 нафар юртдошларини ватанга келтиришган эди. Уларнинг барчаси пандемиягача Қозоғистон ва Россияда ишлашган, аммо карантин туфайли уйга қайтишга қарор қилишган ва ярим йўлда қолиб кетишган.

XS
SM
MD
LG