Ссылки доступа

Мажлис спикери вирусга топширган тести ижобий чиққанидан кейин ўзини-ўзи ихоталашга ўтди


Қозоғистон парламенти мажлиси раиси Нурлан Нигматулин коронавирусга топширган қон таҳлили ижобий натижа кўрсатгач, «ўзини-ўзи яккалашга кетди».

Қуйи палата матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 ва 11 июнь кунлари мажлис раиси сенатдан қайтариб юборилган “Халқ соғлиғи ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида”ги кодекс лойиҳаси масаласи юзасидан соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановни қабул қилган.

«Елжан Биртановда ижобий таҳлил чиққани сабабли мажлис спикери 16 июнь куни навбатдаги текширувдан ўтган. Афсуски, тест ижобий натижани кўрсатди. Айни пайтда диагноз аломатларсиз қўйилган», — дейилади матбуот хизмати хабарида. Бугунга белгиланган мажлиснинг навбатдаги йиғилишини раиснинг ўринбосари ўтказиши керак.

14 июнь куни вазир Биртанов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзида коронавирус аниқланганини ва у даволанишга ётқизилганини хабар қилди. Кейинроқ ўзини ўзи яккалаш ҳақида ҳукуматнинг бошқа айрим аъзолари ва амалдорлар эълон қилишди: бош вазир Аскар Мамин, таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов, мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев, қишлоқ хўжалик вазири Сапархан Омаров ва Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев.

16 июнь куни мажлис спикери 22 июнга парламент палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида фармойиш имзолаганини хабар қилди.

Мамлакатда COVID-19 дан касаллаганлар ва вафот этганлар сони ўсишда давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15542 касаллар ва 88 та ўлим ҳолатлари рўйхатга олинганини хабар қилмоқда. Мазкур статистикага коронавирусга топширган таҳлили ижобий чиққан, бироқ касаллик аломати бўлмаган 6 175 киши, шунингдек, касаллиги COVID-19га шубҳали бўлган камида 37 та ўлим ҳолати киритилмаган. 4 июндан бери “бошқа касалликлардан” ўлган коровирус билан боғлиқ мижозлар бўйича рақамларни расмийлар келтиришмаган.

16 июнь ҳолатига кўра, “аломатли” ва “аломатсиз” ҳолатларни қўшиб ҳисоблаганда касаллик юқтириб олганлар сони 21717 нафарни ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG