Ссылки доступа

Арзон стероид COVID-19дан ўлимга қарши энг яхши дорилардан бири ҳисобланмоқда


dexamethasone covid-19 treatment

Дексаметазон деб аталадиган арзон стероид COVID-19га чалиниб, аҳволи оғирлашганларнинг учдан бир қисми ҳаётини сақлаб қолгани аниқланди.

Оксфорд университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари 16 июнда эълон қилган ҳисоботда “бу коронавирусга қарши курашда катта олға силжиш” бўлганини билдирмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, Оксфорд тадқиқотчилари коронавирусга чалиниб, аҳволи ўта оғир бўлган икки минг беморга Дексаметазонни таклиф қилган. Дексаметазон ўпкани сунъий нафас олдириш аппарати орқалигина нафас оладиган оғир беморлардан 35 фоизини ҳаётга қайтарган.

Тадқиқотчиларнинг билдиришларича, мазкур стероид COVID-19 авж олган қашшоқ мамлакатлардаги беморларни даволашда жуда қўл келиши мумкин.

Тадқиқот Британия соғлиқни сақлаш давлат органлари ва Билл ва Мелинда Гейтс фонди томонидан молиялаштирилган.

XS
SM
MD
LG