Ссылки доступа

Тожикистонда кўчада ниқобсиз юрганларни жаримага тортишмоқда (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Тожикистонда кўчада ниқобсиз юрганларни жаримага тортишмоқда. (видео Директ)

- Косонлик фермер туман ҳокимлиги раддиясига раддия берди. Қашқадарë вилояти Косон туманида боғдорчилик билан шуғулланиб келаëтган фермер Абдураҳмон Жўраев туман ҳокимлиги турли хил баҳоналар билан унинг ишига тўсиқ бўлиб келаëтганини айтиб¸ тумандаги муаммоларни ҳал қилишда ëрдам сўраб¸ президентга мурожаат билан чиққан эди. 15 июн куни Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати фермер мурожаатига раддия эълон қилди ва фермернинг гапларида асос йўқлигини айтди. (видео)

- Осиё: Ўзбекистонда карантин тартиблари 1 августга қадар узайтирилди. (видео)

- Бошловчидан автобус ҳайдовчисига айланди. Пандемия даврининг трансформациялари. Карантинга қадар тўй бошловчиси бўлиб ишлаб келган олмаоталик Жанат Жунисов ҳозирда жамоат транспорти ҳаайдовчисига айланди. Унинг айтишича, у оиласини боқиш учун касбини ўзгартиришга мажбур бўлган. (видео ҚРдан)

- Бир оилада уч ўлим ва уч мажруҳликка сабаб бўлган Сурум портлаши бўйича суд бошланди. Ўтган йил ноябрь ойида Қуйичирчиқнинг Сурум қишлоғидаги хонадонлардан бирида портлаш рўй бериб, бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлган, яна уч аъзоси - икки бола ва уларнинг онаси куйиш жароҳати олиб, бир умрга мажруҳ бўлган эди. (видео)

- "Камситиш¸ шахсиятга тегишлардан чарчаб, ҳеч қаерга мурожаат ҳам қилгим келмай қолди...". Навоий вилояти Кармана туманида яшайдигаан Худойберганова Нилуфарнинг ëзишича, яшаб келаётган уйи мутлақо яшашга яроқсиз аҳволга келиб қолган. Уй томидан чакка ўтиб¸ ҳатто ерга гилам тўшаб бўлмайдиган аҳволга келиб қолган. (видео)

- Ўш воқеалари: Умрбод қамалган оталар, отасини умрида кўрмаган болалар. (видео)

- Россиядаги муҳожирлар учун давлат хизматлари: энди рўйхатдан ўтиш электрон шаклда амалга оширилиши мумкин . (видео)

- Осиё: Тожикистон қамоқхоналарида коронавирус борми? Озодлик Радиоси тожик хизматига кўра, Тожикистон қамоқхонадаридаги 11 нафар маҳбус коронавирусдан вафот этган. Расмийлар уларни ўлимини инкор этмади, фақат – уларни пневмониядан ўтганини таъкидламоқда. (видео Директ)

- Коронавирусга қарши вакциналар қандай ишлаб чиқарилади. Оддий вақтларда вакцинани ишлаб чиқишсинводан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва лицензиялаш тахминан 10 йил давом этади. Аммо пандемия даврида тадқиқотчилар бир ярим йил ичида янги коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишга умид қилмоқдалар. (видео)

- Ўш шаҳри 10 йилда ўзгарди. Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида содир бўлган миллатлараро низодан 10 йил ўтиб Ўш шаҳри қандай ўзгарди? Озодликнинг қирғиз хизмати журналисти Ўшга бориб маҳаллий аҳоли билан ўзгаришлар ҳақида гаплашиб келди. (видео)

- Ўшда июнь воқеалари қурбонлари ёдга олинди. Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 10 июнь куни Ўш шаҳрига ташриф буюриб, 2010 йил июнидаги воқеалар чоғида қурбон бўлганларни хотирлаш маросимида иштирок этди. У “Оналар кўзёши” хотира мажмуасига гул қўйди, шундан сўнг марҳумлар учун Қуръон тиловат қилинди. Жээнбеков июнь воқеалари пайтида оламдан ўтганларнинг яқинлари билан учрашиб, кўнгил сўради. (видео)

- Ўш воқеаларини гувоҳлар қандай эслайдилар? Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида содир бўлган миллатлараро низони хотирлаганлар ўшлик гувоҳлар “ўшандаги мудҳиш воқеалар бундан буён бу диёрларда ҳеч қачон такрорланмасин”, дея тилак билдиришди. (видео)

- Ўш манзаралари: Олийгоҳга осилган Мирзиёев сурати, Ортиқхўжаевнинг қанд дўкони, Ўзбекистон қурган гимназия. (фотогалерея)

- Ўш: Кеча ва бугун. Ўшда ўн йил аввалги низолар пайти ўт қўйилган ўнлаб уйлар, дўконлар кулга айланганди. Уларнинг деярли барчаси бугунги кунда қайта қад ростлаган. Озодлик 2010 йил июнида вайрон қилинган айрим биноларнинг ҳозирги аҳволини ўрганди. (видео)

- Қондош биродарлар душманга айланди: Ўшдаги низодан 10 йил ўтиб. 2010 йилнинг июнида Ўшда юзага чиққан низо кутилмаган ва шавқатсиз бўлди. Юзлаб одам нобуд бўлди. Айтилишича¸ зўравонлик Қирғизистоннинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Ўшдаги казиноларнинг бирида жанжал чиқиши ортидан бошланиб кетган. (видео)

- 10 йилдан бери қамоқда ўтирган эрини кутаëтган Хадича Асқарова. Азимжон Асқаровнинг қирғиз хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олиниб қамоққа ташланганига 10 йил бўлди. Зўравонлик ортидан юзлаб одамлар ўлди ва минглаб одамлар кўчирилди. Асқаровнинг турмуш ўртоғи Хадича Асқарованинг айтишича¸ 10 йил ичида неваралар туғилган¸ баъзи неваралар вафот этган. (видео)

- Таътилга чиқишни режалаштиряпсизми? Коронавирусга тест топширинг. Коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган соҳадардан бири — бу туризмдир. Қозоғистон сайёҳлик агентликлари раҳбарлари бизнес "музлаб қолди" деб шикоят қилмоқда. Ташқи туризм йуў, ички туризмнинг истиқболлари унчалик катта эмас. (ҚРдан видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG