Ссылки доступа

Суд «Азия Ньюс» газетасига бош вазирнинг собиқ ўринбосари Жениш Разақовга 50 минг сом тўлашни юклади


Бишкек шаҳар суди «Азия Ньюс» газетасига бош вазирнинг собиқ ўринбсари Жениш Разақовга 50 минг сом ($670га яқин) тўлашни юклади. Бу ҳақда «Азаттиқ» радосига газета муҳаррири Асланбек Сартбаев маълуми қилди.

Унинг таъкидлашича, суднинг бу қарорига рози бўлмайди ва Олий Судга апелляция аризаси билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Жениш Разақов бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаётган вақтдаёқ ўз шаънини ҳимоя қилиш мақсадида «Азия Ньюс» газетасига қарши даъво аризасини берган эди. У газетада ёлғон хабар тарқатилгани боис 10 млн сом товон тўланишини талаб қилди, газетада Разақов гўёки Тожикистон махсус хизматлари билан муносабатда бўлгани ҳақида ёзилган эди. Бишкекдаги Октябрь тумансуди унинг томонида бўлди ва газета 1 миллион сом тўлаши кераклиги борасида ҳукм чиқарди.

Шу йилнинг феврал ойида Бишкек шаҳар суди «Азия Ньюс» газетаси Ички ишлар вазири Қашкар Джунушалиевга 300 минг сом тўлаши кераклиги борасида қарор чиқарди. Вазир газета 5 миллион сом беришини талаб қилган эди.

XS
SM
MD
LG