Ссылки доступа

Қозоғистонда коронавируснинг яна тўққиз қурбони қайд қилинди


Қозоғистон расмийларининг 17 июн куни хабар қилишича, коронавирус инфекциясидан яна тўққиз кишининг вафот этгани қайд қилинди. Бу бир кеча кундузда COVID-19 қурбонлари сони бўйича юқори кўрсаткичдир.

Бир кун аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги етти кишининг вирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Ўлим ҳолатлари аҳолиси бир миллиондан кўп бўлган учта шаҳарда қайд қилинди.

Олти киши Нур-Султонда вафот этди. Улар 38 ёшли эркак, 56 ёшли, 68 ёшли, 69 ёшли, 70 ёшли ва 82 ёшли аёллардир.

Олмаотада 60 ёшли ва 51ёшли эркаклар вафот этди.

Чимкентда 42 ёшли эркак вафот этди.

Олмаота ва Нурсултон соғлиқни сақлаш соҳаси амалдорларининг 17 июн куни хабар беришича, бу шаҳарларда ҳар куни зотилжам вируси билан юзлаб беморлар шифохонага ётқизилмоқда, уларнинг кўпчилиги шифохонага оғир аҳволда олиб келинади.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда янги кўринишдаги коронавирус туфайли вафот этганлар сони 97тага етди. Бу статистикага COVID-19га ижобий ташҳиси билан вафот этганлар киритилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги улар бошқа касалликдан вафот этганини маълум қилди, таъкидланишича коронавирус уларга «ҳамоҳанг» диагноз бўлган.

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони, расмийларнинг хабар қилишича, 21 717 нафарга етди.

XS
SM
MD
LG