Ссылки доступа

Пойтахтда Вазирлар Маҳкамаси биноси карантинга олинди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидаги департамент мудирларидан бирида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда “Дарё” нашри ҳукуматдаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

Қайд этилишича, айни пайтда ҳукумат биноси қатъий карантинга олинган.

Бу орада бош вазир Абдулла Арипов 17 июнь куни Қашқадарё вилоятида юргани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, ҳукумат раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ чоршанба куни Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюриб, 2-Халқаро Мақом фестивалига тайёргарлик жараёни билан танишган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада аҳоли орасида 482 кишида коронавирус аниқлангани, 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаси номаълумлигини қайд этиб, агар вазият шундай давом этаверса, расмийлар кўп шаҳар ва вилоятларни ёпишга мажбур бўлишини урғулаганди.

XS
SM
MD
LG