Ссылки доступа

Нурсултон Назарбоев коронавирус инфекциясига чалинди


Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирус инфекциясига чалинди, дея хабар беради сиёсатчининг расмий сайти.

"Айни дамда Қозоғистон биринчипрезиденти ўзини иҳоталади. Афсуски, Елбасининг коронавирус инфекциясига топширган сўнги тести ижобий натижа берди. Хавотирга ўрин йўқ", – дейилади хабарда.

Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишлашда давом этмоқда.

Қозоғистонда коронавирус қурбонлари сони 100 нафарга етди.

Нур-Султон шаҳрида коронавирус инфекциясидан уч кишининг ўлими қайд қилинди, дея хукумат хабар берди. 1963 йилда туғилган эркак ва 1946 ва 1952 йилларда туғилган икки аёл вафот этди.

Хабарларга кўра, ўлимга COVID-19 сабаб бўлгани борасидаги қарор ўлим ҳолатларини ўрганиш комиссияси томонидан қабул қилинди. Учта ўлим ҳолати ҳисобга олинган олда мамлакатда қайд қилинган ўлимлар сони 100тага етди.

Расмий маълумотларга кўра, энг кўп ўлим ҳолати Нур-Султонда қайд қилинди. Пойтахтда ўлим ҳолати 24тани ташкил қилади. Ундан кейинги ўринларда 15та ўлим қайд қилинган Олмаота шаҳри ва13та ўлим қайд қилинган Павлодар вилояти туради. Чимкентда 12 нафар бемор вафот этди.

Шу билан бирга май ойидан бери коронавирус ижобий ташхиси билан вафот этган марҳумлар кўмиладиган махсус қабристонлардаги қабрлар ва расмий статистика, жумладан Олмаота, Нур-Султон ва Чимкентдаги статистика ўртасида кескин фарқ бор. Масалан Олмаота яқинидаги махсус қабристонда икки ярим ҳафта давомида қабрлар сони 38 тадан 64 тагача кўпайди, бу вақтда Олмаота вилоятида 15 та ўлим ҳолати қайд қилинган.

Июнь ойидан бери “аломатларсиз” дея номланган касаллар рўйхатга олина бошланди, улар билан қўшиб ҳисоблаганда мамлакатда беморлар сони 22 минг кишидан ошиб кетди.

XS
SM
MD
LG