Ссылки доступа

Трамп Хитойда мусулмонларни таъқиб қилганларга қарши санкция тўғрисидаги қонунни имзолади


АҚШ президенти Дональд Трамп 17 июнда Шинжон-Уйғур мухториятида уйғурларни ва бошқа мусулмон миллатларни таъқиб этишда иштирок этган ва этаётган Хитой амалдорларига санкциялар жорий этиш имкониятини берувчи қонунни имзолади.

Қонун “Уйғурларга нисбатан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсат тўғрисида”, деб номланади. Трампнинг баёнотида айтилишича, Хитойда уйғурларнинг махсус лагерларга қамалиши инсон ҳуқуқларининг энг қўпол шаклдаги бузилишидир. Хитой ҳукумати шундай йўл билан уйғурларнинг ва бошқа этник озчиликларнинг миллий ўзига ҳослиги ҳамда диний эътиқодини йўқ қилмоқчи.

Қонунга асосан АҚШ махсус хизматлари ва Давлат департаменти Конгрессга мунтазам тарзда Хитойдаги уйғурлар вазияти бўйича маълумотларни бериб боради. Президент эса 120 кун ичида уйғурларни таъқиб қилишга алоқадор Хитой амалдорлари рўйхатини Конгрессга тақдим этади. Бу амалдорларга қарши санкциялар жорий этилади.

Қонунда Хитой Коммунистик партиясининг Шинжон-Уйғур мухторияти қўмитаси раҳбари, партия сиёсий бюроси аъзоси Чен Квангуонинг номи очиқ айтилган.

XS
SM
MD
LG