Ссылки доступа

ҚРда 178 та нотижорат ташкилоти парламентни НТТ тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритмасликка чақирди


Қирғизистондаги 178 та нотижорат ташкилоти вакиллари Жоғорку Кенеш депутатларига мурожаат қилиб НТТ тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритмасликка чақирдилар.

Мурожаат матни «Институт Медиа Полиси»да эълон қилинди. Унда таъкидланишича, «қонун лойиҳасида камситувчи қўшимчалар ва оғир талаблар мавжуд»,парламентнинг ижтимоий масалалар қўмитаси 15 июн куни қонун лойиҳасини жамоатчиликнинг иштирокисиз ёпиқ эшиклар ортида муҳокамма қилди, шу тариқа маълумотларга кириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва Жоғорку Кенеш тўғрисидаги регламентни бузди.

«Ташаббускор депутатларнинг асл мақсади – адолатсиз қонунлар ва давлат амалиётларига, коррупцияга қарши чиқувчи, адолат, тенглик, муносиб мурожаат ва эркинликни талаб қилувчи ташкилотларни камситиш ва ёмонотлиқ қилишга қаратилган. НТТ шаънига қонун лойиҳаси ижодкорлардан қўйилаётган барча айбловлар нафақат асоссиз ва ўйланмаган, балки қасддан нотўғри тасаввур уйғотишга қаратилгандир, чунки Қирғизистоннинг мустақиллик йилларида НТТ томонидан Қирғизистон зарарига оид бирорта факт қайд қилинмаган», -дейилади мурожаатда.

НТТ вакилларининг таъкидлашларича, миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар томонидан қонунчиликни бузилиши факти бўйича аниқланиши керак. Бунинг учун бюрократик барьерлар ўрнатилиши ва барча ташкилотлар текширилиши керак эмас.

18 июн куни Жоғорку Кенеш депутатлари иккинчи ўқишда «Нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги» ва«Юридик шахслар, филиаллар (ваколатхоналар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги» қонунларга ўзгартиш киритишни муҳокама қилдилар. Бу қонун лойиҳалари 2020 йил бошларида ишлаб чиқилган ва март ойида биринчи ўқишда қабул қилинган эди.

Таклиф қилинаётган ташаббусга кўра, парламент депутатлари амалдаги иккита қонуннинг учта моддасини ўзгартиришни режалаштиришмоқда. Мақсад - НТТларнинг молия манбалари юзасидан ҳисобот тақдим қилишни, шунингдек ўз фаолиятлари юзасидан кўпроқ маълумот тақдим қилишга мажбурлашдан иборат.

Жумладан, НТТ ва НХТ молиявий фаолиятлари юзасидан хукумат тасдиқлаган шаклда қўшимча ҳисоботлар тақдим қилишлари керак бўлади. Акс ҳолда улар жавобгарликка тортилади.

XS
SM
MD
LG