Ссылки доступа

Россиядан Тожикистонга пул ўтказмалари биринчи чоракда $103 млнга қисқарди


Россия Марказий Банкининг хабар қилишича, шу йилнинг илк уч ойи мобайнида тожикистонлик меҳнат мигрантлари юртларига 359 млн доллар пул ўтказди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103 млн долларга ёки 22,3% га камдир.

Бу март ойининг сўнги икки ҳафтасида Россияда ўзини иҳоталаш режими эълон қилиниб меҳнат мигрантлари ишсиз қолиб уйда ўтиришга мажбур бўлган пайтдаги кўринишдир.

Экспертларнинг айтишларича, карантиннинг икки ҳафтаси пул ўтказмалари ҳажмига таъсир кўрсатган экан, у ҳолда иккинчи чоракда пул ўтказмалари ҳажми янада пасайиб кетади, чунки меҳнатмигрантлари шу давр мобайнида амалда ишсиз қолди.

Ҳисорда яшовчи, айни дамда Россияда меҳнат миграциясида бўлганДилшоднинг айтишича,сўнги бор февраль ойида рафиқаси ва мактаб ёшидаги уч нафар фарзандига10 минг рубл (150 АҚШ долларига яқин) юборишга муваффақ бўлди. Дилшод Москвадаги қурилиш компаниясида ишлайди.

«Пандемия туфайлифирма уч ой муддат қурилиш ишларини тўхтатди, биз ҳам ишсиз ва маошсиз қолдик. 1 июндан бизга ишга тушишимиз учун рухсат беришди, аммо шу кунга қадар бир тийин ам олмадик», -дейди 17 июн куни тожик мигранти.

Ўтган йили тожик меҳнатмигрантлари Россиядан Тожикистонга 2 млрд 576 млн доллар юборган бўлиб, бу мамлакат ЯИМнинг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Тожикистон иқтисодий тараққиёт ва савдо Вазирлигининг вакили Шавкат Валиев Радио Озоди билан 17 июн куни бўлиб ўтган суҳбатда, Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг камайиб кетиши меҳнат мигрантлари оиласининг бюджетига таъсир кўрсатишини айтади, «мамлакат иқтисодиёти, 2008 йилги иқтисодий инқироз даврига қараганда, пул ўтказмаларига боғланиб қолган эмас».

«Иқтисодиётнинг реаль сектори тараққиёти, ички резервлардан самарали фойдаланиш, ер ресурслари ва Тожикистон конларидан самарали фойдаланиш пул ўтказмалари пасайиши салбий таъсирини юмшатиш имконини берди», - дея тушунтиради Валиев.

Бироқ иқтисодий фанлар доктори Ҳожимуҳаммад Умаров 17 июн куниРадио Озоди билан бўлиб ўтган суҳбатда пул ўтказмалари 80 фоиз тожик оилаларнинг асосий манбаи эканини айтди.

XS
SM
MD
LG