Ссылки доступа

Меҳнат вазирлиги: Мажбурий меҳнатга жалб этиш бўйича йил бошидан бери 28 та ҳолат аниқланди


Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда мансабдор шахслар томонидан фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ 28 та ҳолат аниқланган.

Бу ҳақда маълум қилган Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий жарималар қўлланилганини билдирган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатларда асосан мансабдор шахслар томонидан ходимларини ўзларининг хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга мажбуран жалб этилганлиги аниқланган.

XS
SM
MD
LG