Ссылки доступа

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши яқин орада бошланади


«Қырғиз темир жолу» МК” Давлат корхонаси яқин орада Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиш лойиҳасини ҳаётга татбиқ эта бошлайди. Бу ҳақда корхона сайти директор Василий Дашковга таянган ҳолда хабар тарқатди.

«Томонлар билан барча шартномаларга келишиб олинди. Бирор бир тўсқинликни кўрмаяпмиз, фақат бир нечта музокоралар ўткзасак бўлди, ва қурилишни бошлаймиз деб ўйлайман. Молиялаштириш масаласига келсак, бизга Россия ва Ўзбекистон томони ёрдам беришга тайёр. Умуман олганда лойиҳа 4,5 миллиард долларни ташкил қилади», – деди Дашков.

Унинг таъкидлашича, темир йўл “қўшни давлатларга транзит учун ҳақ тўлмаслик мақсадида” мамлакат жанубидан ўтади.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистн темир йўлини қуриш ташаббуси 2000- йиллар бошларида илгари сурилган, аммо ҳанузгача ҳаётга татбиқ этилмай келаётган эди.2002 йилда Пекин бўлажак тармоқнинг техник-иқтисодий асосларини ўрганди ва унинг йўналишини белгилаб олди. Унга кўра йўл Торугарт довони орқали ўтиб Арпа яйловлари билан Узген туманидан Қорасув шаҳригача етиши ва у ердан Ўзбекистонга ўтиши керак. Унинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилади.

2017 йилда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш учун уч томонлама ишчи гуруҳи ташкил этилди, ҳамда лойиҳани ҳаётга татбиқ этишнинг учта турли вариантлари тақдим этилди.

XS
SM
MD
LG