Ссылки доступа

Қозоғистон МХҚ собиқ раҳбари Нартай Дутбаев шартли равишда муддатдан аввал озод қилинди


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) раиси Нартай Дутбаев 18 июн куни шартли равишда муддатдан аввал озодликка чиқди. Бу ҳақда Азаттиқ радиосига хабардор манба маълум қилди.

Бу хабар Шарқий Қозоғистон вилояти(ШҚВ) жазони ижро этиш департаменти томонидан тасдиқланди. Дутбаев жазони ўтаган Жаромин тумани Шуак қишлоғидагиОВ-156/17 муасссасининг хабар қилишича, 18 июн куни суд қарори кучга кирганидан сўнг у соат 10 дан 30 дақиқа ўтганда озод қилинди ва Олматага жўнаб кетди. Муассаса шартли равишда муддатдан аввал озод қилинганига нима асос бўлгани ҳақида маълум қилмади.

Нартай Дутбаев МХҚга 2001 йилдекабридан 2006 йил 22 февралига қадар раҳбарлик қилган ва МХҚ “Аристан” махсус бўлинмасининг мухолифат етакчиси Алтинбек Сарсенбаевнинг ўлдирилишига алоқаси борлиги маълум бўлганидан сўнг истеъфога кетган эди.

2016 йил декабрда Дутбаев “давлат сирларини ошкор қилиш” гумони билан ушланди. 2017 йил августида Оқмола гарнизони Ҳарбий суди унга “давлат сирларини ошкор қилгани” ва “хизмат ваколатларини суистеъмол қилгани” учун 7,5 йиллик қамоқ жазосини белгилади. 2018 йилянварида айни шу суд уни пулларни ўзлаштириш ва пул ювишда айбдор деб топди. “Жазо қисман қўшилгани” туфайли 12-йиллик қамоқ жазоси белгиланди.

2018 йилнинг кузида Дутбаев Тараз судида Қозоғистон режимининг танқидчиси ва собиқ банкир Мухтар Аблязовга қарши 2004 йил декабрида «ТуранАлем» банки бошвқаруви собиқ раиси Ержан Татишевни “ўлдирилишини уюштириш” иши бўйича гувоҳ сифатида сиртдан сўроқ қилинди. МХҚ собиқ раҳбари ўз кўрсатмаларида Татишев ва Аблязов ўртасида “мулкий келишмовчилик” бўлганини маълум қилди.

2019 йил январида Олий Суднинг жиноий ишлар бўйича кассация Ҳайъати Бош прокуратуранинг Оқмола гарнизони ҳарбий суди томонидан 2018 йил 26 январдаги Дутбаевга чиқарган ҳукмига эътирози туфайли унинг қамоқ муддатини 12 йилдан 11 йилга қисқартирди.

XS
SM
MD
LG