Ссылки доступа

Олмаота бош санврачи: инфекцион стационарлар 95 фоизга тўлган


Олмаота бош давлат санитар врачи Жандарбек Бекшиннинг 18 июн куни хабар беришича, «коронавирусга чалинган беморлар сони бирданига ошиб кетиши» сабабли Қозоғистоннинг йирик шаҳрида «банд бўлган койкалар [инфекцион стационарларда] сони 95 фоизга ошди».

Бекшиннинг баёноти олматаликларнинг коронавирус инфекцияси аниқланган бўлишига қарамай ўзларини шифохонага ётқизишмаётгани борасидаги шикоятлари фонида берилди.

Пайшанба куни одамларни коронавирус тестидан ўтказадиган иккита хусусий лаборатория “техник ишлар” туфайли ташхис учун материал йиғиш тўхтатилганини маълум қилди.

COVID-19 беморлари сони бўйича Олмаота етакчилик қилади. Шаҳарда, расмийларнинг хабар қилишича, касаллик билан боғлиқ 4 655 ҳолат аниқланган, жумладан 938 та ҳолат «симптомсиз» экани маълум қилинди, бу ҳолат 3 июндан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумий касаллар статистикасига киритилмаяпти.

Бекшиннинг айтишича, март ойида касаллик «келганлар ҳисобига шаклланди», апрел ва майда эса —тестдан ўтганлар ҳисобига кенгайди, касалликнингиюн ойида кўпайишига «фуқороларнинг мурожжатлари ва ташкилотларда ўчоқларнинг пайдо бўлиши» сабаб бўлди.

17 июн куни Олмаота жамоат саломатлик бошқармаси бошлиғиКамалжан Надиров Facebook'даги саҳифасига шаҳардаги инфекция билан боғлиқ вазият «хақиқатан ҳам мураккаб эканлигини», шифокорлар «танлов асосида беморларга бориши ва оғир ва ўрта даражадаги беморларгина шифохонага ётқизилиши»ниёзди.

Қозоғистонда “аломатли” ва “аломатсиз” ҳолатлар эътиборга олинган ҳолда COVID-19 га чалинганларнинг умумий сони 22 708 нафарга етди. Мамлакатда, расмий маълумотларга кўра, 100 наар беморнинг коронавирус туфайли вафот этгани айтилади.

XS
SM
MD
LG