Ссылки доступа

Вазирлар Маҳкамасининг икки ходимига коронавирус юққани тасдиқланди


Хабарда айтилишича, коронавирус уларда симптомларсиз кечаётгани маълум бўлган. Ҳозирги пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати ҳам бу воқеага муносабат билдирди.

“Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда”, - дейилади хабарда.

17 июнь куни Вазирлар Маҳкамасидаги департамент мудирларидан бирида коронавирус аниқлангани ва бунинг ортидан ҳукумат биноси қатъий карантинга олингани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG