Ссылки доступа

Эпидемик вазиятни баҳолашнинг “қўшимча мезонлари” жорий этилиши хабар қилинди


Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 касаллиги авж олиши саҳнида эпидемиологик вазиятни баҳолаш учун “қўшимча мезонлар” жорий этилишини баён қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Лязат Актаева ҳукуматнинг 19 июндаги мажлисида энди баҳолаш учун R ҳисобидан фойдаланилади, у бир нафар коронавирусга чалинган киши қанча сондаги одамни касаллаши ва коронавирус инфекцияси беморлари учун койка фонди бандлиги кўрсаткичини билдиради.

Олдинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги чуловларни кучайтириш ва юмшатишда асосан касалланганлар сонининг ўсишига таянган – карантинни кучайтириш учун у 7 фоиздан ошиши керак.

«Карантин чоралари қачон кучайтирилади, қачонки R кўрсаткичи 1,3 дан ошса, ёки у 1,15 дан 1,3 гача диапазонда бўлса, аммо юмуқмли стационарлардаги кроватлар бандлиги 70 фоиздан юқори бўлса, ёки репродуктив сон қанчалигидан қатъий назар, койкалар бандлиги 90 фоиздан юқори бўлса», — дейди вазирлик раҳбари Елжан Биртанов коронавирус билан касалхонага ётқизилганидан кейин вазир вазифаси юкланган Актаева.

Чеклов чораларини юмшатиш учун мезонлар койкаларнинг 50 фоиздан кам бўлган ва R кўрсаткичи 1 дан кам бўлиши лозим, дея қўшимча қилади Актаева. Қўшимча кўрсаткичлар сифатида у инфекциядан ўлим ва оғир беморлар улуши кўрсаткичининг ошиб боришини тилга олди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари мамлакатдаги R кўрсаткичи бўйича маълумотларни ва инфекцион стационарлардаги кроватлар бандлиги борасидаги маълумотларни келтирмади.

Шу ҳафта бошларида мамлакатдаги икки йирик – Алмати ва Нур-Султондаги соғлиқни сақлаш соҳаси амалдорлари инфекцион стационарлардаги бандлик даражаси тегишинча 95 ва 90 фоизни ташкил этишини хабар қилишди. Мазкур шаҳарлар яшовчилари коронавирусга таҳлил топиширишда муаммога дуч келишганидан шикоят қилишди — иккита хусусий лабораториялар тест ишларини тўхтатишган ва инфекцион касаллик аломатлари чоғида касалхонага ётқизишнинг имкони бўлмайди. Амалдорларнинг тан олишича, касалхоналарга фақат оғир аҳволдаги мижозларни келтирашмоқда.

Актаеванинг жума куни брифингда хабар беришича, сўнгги ҳафтада (8 дан 14 июнгача) COVID-19 дан касалланиш ҳолатлари икки баробарга кўпайгани кузатилди. Актаеванинг маълумотига кўра, “аломатли” касалланиш ҳолатлари 1,3 мартага ошди (35,5 фоизи касаллаганларнинг умумиий сони), “аломатларсиз” ҳолатлар 2,6 марта (умумий ҳолатларнинг 65 фоизи) га ошган.

Вазирлик статистикасига кўра, бугунги кунда Қозоғистон стационарларда 13716 нафар мижоз даволанишда давом этмоқда, 10 139 киши соғайди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 23 960 га етди, жумладан, 7609 та “аломатсиз” юқтирувчилар. Расмийлар маълумотига кўра, 105 та ўлим ҳолати кузатилди.

XS
SM
MD
LG