Ссылки доступа

Қирғизистонда сўнги бир кунда рекорд даражада COVID-19ни юқтирганлар қайд қилинди


Сўнги бир кеча-кундузда Қирғизистонда COVID-19га 4534 та лаборатория тадқиқоти ўтказилди, бунинг натижасида 132 та коронавирус инфекциясига чалинган бемор аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаевнинг маълум қилишича, Бишкекда 48, Чуй вилоятида 38та, Ўшда13та, Ўш вилоятида 12та, Жалолобод вилоятида 11та, Таласда 4та, Норинда 9та холат аниқланди.

«66 ҳолат шифокорлар назоратидаги мулоқотда бўлган шаҳслар орасида аниқланди. 7 ҳолат четдан келган, улар орасида узоқ масофаларга қатновчи юк машиналари ҳайдовчилари ҳам бор.59та ҳолатда инфекция манбаи антиқланмади», -деди вазир ўринбосари.

Сўнги кунларда аввалCOVID-19га чалинган 28 бемор манфий натижа боис шифохонадан чиқарилди.

Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 2789 нафарга етди. Улардан 1961 нафари соғайгани боис шифохонадан чиқди, 32 нафар бемор вафот этди.

Қирғизистонда сўнги кунда COVID-19 вируси 24 нафар тиббиёт ходимида аниқланди. COVID-19 тарқала бошлаган даврдан бери 533 нафар тиббиёт ходими касалликни юқтириб олган, улардан 381 нафари соғайиб шифохонадан чиқди.

XS
SM
MD
LG