Ссылки доступа

Жанубий Корея Ўзбекистонга бир нечта парвозларни амалга оширади


Жанубий Кореянинг “Asiana Airlines” авиакомпанияси Ўзбекистонга бир нечта рейсни амалга орширади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, 29 июнь, 6 июль, 13 июль, 20 июль ва 27 июль кунлари Инчхон – Тошкент – Инчхон йўналишлари бўйича парвозлар амалга оширилади.

“Мазкур рейсларга D-2 ва D-4 (талаба) визаси ва E-9 (ишчи) визасига эга бўлганлар ҳам чиқиши мумкин. Ўзбекистондан Корея Республикасига бориш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди”,- дейилади хабарда.

Мазкур амалга ошириладиган рейсларга Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилган бўлиб, Кореядан Ўзбекистонга қайтган фуқаролар 14 кунлик карантинга олинмайди.

XS
SM
MD
LG