Ссылки доступа

Бишкекка Москвадан 400 дан ортиқ қирғизистонлик қайтди


21 июн куни Бишкекка Москвадан чартер рейс билан 431 нафар Қирғизистон фуқороси қайтди.

Республика оператив штаби хабарига кўра, бу рейс билан ҳомиладорликнинг сўнги муддатларида бўлган ва фарзанлари 2 ёшгача бўлган аёллар, шунингдек оғир касал ва яқин қариндошларининг вафоти туфайли қайтиш учун узрли сабаблари бўлган фуқоролар қайтди.

Келган барча фуқоролар ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилди.

Республикаштабининг қўшимча қилишича, хорижий давлатларда қолиб кетган Қирғизистон фуқороларини қайтариш имкониятлари устида ишлар давом эттирилмоқда.

XS
SM
MD
LG