Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ўзининг қарорини 29 июнда 63 ёшга тўлиши билан изоҳлади. Туркманистонда бу ёш Муҳаммад (с.а.в) ёши дея муҳим сана дея ҳисобланади, ҳамда яқинлари ва қариндошлари атрофида нишонланади. Бердимухамедовнинг айтишича, агар Россияга бориш юзасидан қарорга келгудек бўлса, у ҳолда Москвадан қайтганидан сўнг карантин қоидаларига амал қилишга тўғри келарди. Азаттиқ радиоси туркман муҳарририятининг таъкидлашича, Бердимухамедов ва унинг хукумати ҳамон коронавирус билан боғлиқ эҳтиёт чораларини инкор қилмоқда.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян, 19 июн, жума куни баёнот бериб, мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни баҳона қилиб Москва ташрифидан воз кечди, дея хабар беради Озодликнинг арман муҳарририяти. «Юзага келган эпидемиологик вазият менга бу ташрифга йўл бермайди», – дея таҳририят унинг Владимир Путинга йўллаган мактубидан ихтибос келтиради.
Ундан бир кун аввал Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Москвага боришдан воз кечган эди, аввалроқ у парадда иштирок этишни тасдиқлаган эди, дея хабар беради ТАСС.
Бундан аввалроқ Чехияпрезиденти Милош Земан Россиядаги оғир эпидемиологик вазиятга таянган ҳолда парадда иштирок этмаслигини билдирган эди.
Парадда иштирок этишларини Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Сербия, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари тасдиқлашди.
Ғалаба Паради Москвада 24 июн куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. 11 июн куни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров баёнот бериб, парада 12та давлат, асосан МДҲ мамлакатларининг раҳбарлари иштирок этишга тайёр эканликларини билдирганини маълум қилган эди.
Ҳар йили 9 майда нишонланадиган Ғалаба байрами куни ўтказиладигананъанавий парад ва «Бессмертный полк» (“Ўлмас полк”) коронавирус инфекцияси эпидемияси туфайли бу йил ўтказилмади. Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб хукумат кенг қамровли тантаналар ўтказишни режалаштирган эди, аммо бу тадбирларни кейинга қолдириш борасида қарор қабул қилинди.