Бу ҳақда Туркманистон Давлат Ахборот агентлиги (ТДХ- ТДА) хабар берди.
«Сизнинг ҳаётий энергиянгиз ва Яратганнинг иродаси билан тез орада бу касаллик устидан ғалаба қозонишингизга ишонаман. Шу оғир кунларингизда ҳар томонлама Сизни қўллаб-қувватлашга ва зарурат туғилса ёрдам беришга тайёрлагимни билдираман», – дея давлат раҳбари ўз мактубида Нурсултон Назарбоевга тезроқ тузалиб кетишини, мустахкам соғлиқ ва узоқ-умр тилади, дейилади расмий хабарда.
Салкам 30 йиллик хукмронлигидан сўнг ўтган йили истеъфога кетган, аммо бошқарувдаги таъсирини сақлаб қолганҚозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ўтган ҳафтадакоронавирусни юқтириб олди.
18 июн куни собиқ давлат раҳбари расмий сайтининг хабар қилишича, 79-ёшли Назарбоев «ўзини иҳоталашга ўтди», «хавотир олишга асос йўқ». Назарбоев девонхонасининг хабар қилишича, у масофадан туриб ишлашда давом этмоқда.
Қозоғистонда сўнги кунларда хукуматнинг бир нечта аъзоси ва амалдорлар ўзларини иҳоталаганликларини маълум қилдилар, бунга соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановга COVID-19 бўйича қўйилган ташхис сабаб бўлди. Коронавирус, шунингдек, парламент мажилиси спикери Нурлан Нигматулинда ҳам аниқланди. У Назарбоев билан 19 май куни учрашган эди, дея хабар беради собиқ президент сайти.
Туркманистонда, мамлакат раҳбариятининг таъкидлашича, коронавирус йўқ.