Ссылки доступа

Ҳалқаро ташкилотлар Қозоғистонда қолиб кетган тожикистонликларни уйга қайтишга кўмак берди


Короновирус туфайли жорий қилинган чекловлар туфайли Қозоғистонда қолиб кетган юзлаб Тожикистон фуқоролари халқаро тузилмалар саъй-ҳаракатлари билан ватанга қайтишга муваффақ бўлди.

Миграция масаласида хукумат ва фуқороларга консультация берадиган Халқаро миграция Ташкилоти (ХМТ)нинг Озодлик радиосига маълум қилишича, 19 июн куни Тожикикистоннинг 635 нафар фуқороси 14 та автобусда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги«Жибек Жоли» Назорат Ўтиш пунктини тарк этди.

ХМТнинг маълумотига кўра, Тожикистонга йўл олганлар орасида — ишчилар ва мигрант-талабалар, шунингдек аёллар ва болалар бор.

Фуқороларни олиб чиқиш Қозоғистон,Ўзбекистон ва Тожикистон хукуматлари билан келишилган ҳолда амалга оширилди. ХМТнинг ахборот беришича, тожикистонликрларни юртга қайтариш учун АҚШ ва Норвегия, шунингдек ЮНИСЕФ томонидан молия берилди.

Қайтганларнинг 25 фоизидан кўпроғини —15 ёшдан 24 ёшгача бўлганлар, жумладан Қозоғистон олий ўқув юртларида таҳсил олаётган юзга яқин қиз ва ўсмирлар ташкил қилади. Ватанга қайтганларнинг салкам15 фоизи хотин-қизлардир.

Тожикистоннинг юзлаб мигрантлари юртга қайтиш умидида Ўзбекистон орқали транзит билан ўтиш учун рухсат кутиб бир неча ҳафта мобайнида Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидагиқишлоғида истиқомат қилишди.

XS
SM
MD
LG