Ссылки доступа

Ўртасарой карантин зонада бир киши осилган ҳолда топилди


Маҳаллий нашрлар хабар қилишича, 20 июнь куни соат тахминан 4:00-5:00 оралиғида 42 ёшли, асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро контейнери ичида ўзини осиб қўйган ҳолда топилган.

У коронавирус учун таҳлил топширган, бироқ натижалари ҳали чиқмаган.

Фуқаро айнан қачон, қаердан келгач, Ўртасаройдаги карантин марказига жойлаштирилгани ҳозирча маълум эмас.

Ҳозирда Юқоричирчиқ тумани прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани Ўртасарой ҳудудидаги карантин маркази 10 минг кишига мўлжалланган. Марказ шу апрелида фойдаланишга топширилган.

COVID-19 пандемияси даврида дунё давлатларидан қайтарилаётган ўзбекистонликларнинг аксари шу марказга 14 кунга карантинга жойланмоқда.

XS
SM
MD
LG