Ссылки доступа

Шинжондан қочган қозоқлар - Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимули озодликка чиқди


Хитойлик этник қозоқлар Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимули 8 ойлик қамоқдан сўнг 22 июн куни Шарқий Қозоғистон вилояти Семей шаҳридаги колонияни тарк этди, дея хабар берди уларнинг адвокати Ляззат Ахатова.

Улар “била туриб давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” иши бўйича чиқарилган айблов хукми билан жазони ўташди. Зайсан туман судишу йилнингянвар ойида Шинжондан қочиб ўтган қозоқларнинг ҳар бирини озодликдан маҳрум қилди, ҳукмда уларнинг ҳибсда ушлаб турилган бир куни икки кун дея эътиборга олинди.

Ҳозир Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимулы адвокат Ляззат Ахатова билан биргаликда Оқмола вилоятидаги Қоянди қишлоғига йўл олди — бу ерда Мурагернинг опаси яшайди.

— Улар хурсанд, туни билан ухлашмади, ҳар дақиқани санаб чиқишибди, — дейди Ляззат Ахатова. — Аввалига йигитлар Семейда қолмоқчи эди, аммо ўйлаб кўришди, бизнинг илтимосимизни тушуниш билан қабул қилишди.

Адвокатнинг хабар беришича, Мусаханули ва Алимулининг бошпана излаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар муддати келаси ойда тугайди:

— Қочқин мақомини бериш масаласи Оқмола вилоят миграция[хизмати] томонидан кўриб чиқилади. Айни дамда июль ойи сўнгига қадар уларда муваққат гувоҳнома бор. Унга қадар масала ҳал бўлиши керак.

Колония жойлашган Семей шаҳридаги фаоллар озод қилинган Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимули билан учрашувни режалаштирган эди. Аммо бунинг имкони бўлмади: Мусаханули ва Алимули режадагидан анча аввалроқ - эрта тонга озод қилинди. Адвокатнинг айтишича, колония администрацияси короновирус пандемияси туфайликолония дарвозаси олдида одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик мақсадида шундай қилганини маълум қилди.

2019 йил октябрида Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимули Шинжондан Шарқий Қозоғистон вилоятининг Зайсан тумани орқали Қозоғистон-Хитой чегарасини бузиб ўтишди. У ердан улар Олмаотага йўл олдилар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон бюросида матбуот анжумани ўтказдилар, ҳамда Хитойдан қочишга мажбур бўлганликларини айтишди. Уларнинг айтишича, Пекин томонидан Шинжондаги ислом динига эътиқод қилувчи уйғур, қозоқ ва бошқа туб халқ вакилларига нисбатан бошлаб юборилган таъқиблар туфайли қочишга қарор қилишибди. Кейинроқ эркаклар ҳибсга олинди ва қамоққа ташланди, 2020 йилнинг 21 январ куни Мусаханули ваАлимули “била туриб давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш”да айбдор деб топилди. Суд уларни Хитойга топширмади.

Шинжонда мусулмонларга нисбатан босим бўлаётгани тўғрисидаги хабарлар 2017 йилдан кела бошлади.2018 йилда БМТ баёнот бериб, Шинжондаги «лагер»ларда ислом динига эътиқод қилувчи бир миллионга яқин уйғур ва бошқа миллат вакиллари ушлаб турилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Аввалига Хитой «лагерлар» мавжудлигини инкор қилди, аммо кейинроқ буни тан олди ва хитой тилини ва касб ўргатувчи, экстремизм ва терроризмга қарши турувчи “таълим марказлари” дея атади.

XS
SM
MD
LG