Ссылки доступа

Қирғизистонда сўнгги бир кунда COVID-19 илк бор 200дан ошди


Сўнгги кунларда Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 205 ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 22 июн куни маълум қилди.

Бишкекда 82 та,Чуй вилоятида – 33та, Ўшда – 25та, Ўш вилоятида – 20та, Иссиқкўлда – 10та, Жалолобод вилоятида– 8та,Норинда – 19та, Таласда – 6та холат аниқланди.

Қирғизистонда бир кеча кундузда COVID-19 вируси 26 нафар тиббиёт ходимида қайд қилинди.

Сўнгги кунда аввал COVID-19гап чалинган 10 бемор ташхис натижалари манфий бўлгани боис шифохонадан чиқарилди.

Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 3356 нафарга етди. Улардан 2021 нафари шифохонадан чиқди, 40 нафар бемор вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 118 линияси ва мобил бригадалар сонини оширди, улар туну кун ишлайди. Бу ҳақда Бишкек мэрияси соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бақтигуль Исмаилова маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, июнда коронавирус масаласи бўйича 118 рақамига мурожаат қилган фуқаролар сони ортди. «21 июндан бошлаб Республика штаби ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорига кўра мобил бригадалар туну кун иш режимига ўтди, уларнинг сони 20 тадан 40тага етказилди. 118 рақами линияси сони14 тага оширилди, улар ҳам туну кун консультация беради», - деди Исмаилова.

XS
SM
MD
LG