Ссылки доступа

Тожикистон Афғонистондан қишлоқ хўжалик техникасини сотиб олди


Тожикистонга Афғонистоннинг Жалолободидан 12та ғаллани қайта ишловчи техника экспорт қилинди. Машиналар Нангархар вилоятида “Жавид” компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонасининг маданият ишлари бўйича атташе Мужиби Маликзоданинг 19 июн куни Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, афғон компанияси Тожикистоннинг «Куруш 2010» компаниясига 12та машина сотди, жиҳозлар мамлакатга етказиб берилди.

«Ғалла тозаловчи битта машинанинг нархи 200 минг афғони (2600 долларга яқин) туради», - дейди у. Келажакда Афғонистондан яна кўплаб шу каби машиналарнинг етказиб берилиши кутилмоқда. Хабарларга кўра, улар эксплуатацияда мураккаб эмас ва арзон туради.

Маликзоданинг айтишича, 2019 йилнинг октябрида тожик ва афғон тадбикорларининг учрашуви бўлиб ўтган бўлиб, унда Тожикистон ва Белорус компанияларининг ҳамкорлигида Афғонистонда қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш пунктини очишга келишиболинган эди.

Дипломатнинг айтишича, икки мамлакат ўртасида юк автомобиллари учун божхона пункти очилган ва икки мамлакат ўртасида савдо айланмаси давом этмоқда.

Салкам 40 йилдан бери уруш давом этаётган Афғонистондан хирмон ускуналари экспорти борасидаги хабар ижтимоий тармоқларнинг афғон сегментида хурсандчилик билан кутиб олинди. Бу хабар Афғонистоннинг кўплаб аҳолиси учун кутилмаган янгилик бўлди, ҳатто кўпчилик компания сайтида расман эълон қилинган бу янгиликни ишонсизлик билан кутиб олди. Сайтда тасдиқлаш учун бир нечта фотосуратлар илова қилинган бўлиб, унда ускуналарнинг Тожикистонда машинага ортилаётгани акс этган.

XS
SM
MD
LG