Ссылки доступа

Махсус комиссия назоратни яна кучайтирди, истовчиларга карантинни меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди


Ўзбекистон санитария-гигиена назорати яна кучайтирилди. Республика махсус комиссияси мамлакатда "санитария-гигиена назоратини кучайтириш"га қаратилган бир қатор чора-тадбирларни белгилади.

Расмий маълумотга кўра, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган қизил ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпиш, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этиш белгиланган.

Истовчилар карантинни ҳақини тўлаб, меҳмонхонада ўтказиши мумкин

Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга 14 кунлик карантинни, уларнинг ҳоҳишига кўра ҳамда ҳақини ўзи тўлашга рози бўлса, меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Фуқаролар карантинни ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхатини эса Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тузиб берадиган бўлди.

Бундан ташқари, супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда харидорларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилаётгани айтилди.

XS
SM
MD
LG