Ссылки доступа

Ҳукмрон партия ва Назарбоев тўғрисидаги пост учун қозоғистонлик фаол 3 йил озодликдан маҳрум қилинди


Олмаота суди 22 июн куни фуқаро фаоли Альнур Ильяшевни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди, суд уни «фавқулотда ҳолат шароитида атайлаб ёлғон ахборот тарқатишда» айбдор деб топди.

Ильяшевга ижтимоий тармоқларда ҳукмрон «Нур Отан» партиясини танқид қилувчи постлар қўйганидан сўнг айблов эълон қилинди.

Суд прокурорнинг беш йил муддат мобайнида Ильяшев ошкора фаолият юритиши, партия тузиши ва унинг сафларида бўлишини тақиқлаши борасидаги илтимосини қаноатлантирди, дейди адвокат.

Амалда «у саккиз йил муддат барча жамоатчилик, сиёсий фаолиятдан четлаштирилди», деди Азаттиқ радиосига Альнур Ильяшевнинг адвокати Нурлан Рахманов. Адвокатнинг айтишича, суд қарорига рози бўлмайди ва ҳукм устидан апелляция шикоятини беради.

Суд шунингдек, фаолдан 20 та ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида (тахминан 55,5 тысячи тенге, ёки 137 доллар) жабрдийдага товон пули тўлаши юзасидан ҳукм чиқарди, деди Азаттиқ радиосига адвокат. Ишда жабрдийдалар йўқ.

43 ёшли Ильяшев апрелда ушланган ва ўшандан бери ҳибсда ушлаб турилган эди. Суд мажлиси онлайн-режимда бўлиб ўтди, фаол суд жараёнига қамоқхона деворлари ортидан уланди.

Ильяшев ушлаганидан сўнг Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилиб уни озод қилишни ва унга қўйилган айбловлар олиб ташланишини сўраган эди.

Бу иш бўйича айблов акти ўтган йилги Олмаота шаҳридаги Жетису туман судининг қарорига таянилган , унга кўра Ильяшев ва унинг икки нафар ҳаммаслаги “қадр-қиммати ва шаънини ҳимоя қилиб” шикоят қилган “Нур Отан” партиясининг тўрт нафар аъзосига умумий ҳисобда олти миллион тенге (14 минг доллардан кўпроқ) тўлаши, шунингдек Facebook'даги аввалги постларига раддия бериши таъкидланган эди. Партия ҳақоратли дея кўрган постларда Альнур Ильяшев, Санавар Закирова ва Марат Туримбетов «Нур Отан» партияси “Бизнинг ҳуқуқ” («Наше право») дея номланувчи партия тузишга тўсқинлик қилаётганини ёзган эди. Мазкур партия Таъсис съезди 2019 йил мартида бўлиб ўтиши керак эди (Закирова ҳукумат томонидан босим бўлганини айтган, Туримбетов ва Ильяшев эса съезд куни уйдан ташқарига чиқарилмаган эди). Январ ойида Олмаота шаҳар суди уч нафар фаолнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмади.

Март ойида эълон қилинган видеомурожатда Ильяшев бошқа фаоллар билан биргаликда биринчи президент Нурсултон Назарбоевдан "ҳукмронлик йилларида тўплаган мулк ва активларни қозоғистонликларга ёрдам фондига топширишни" ва "муносиб дам олишга кетишини " сўрашган эди.

XS
SM
MD
LG