Ссылки доступа

Россия Тожикистондан Россия паспорти бўлган фуқароларни олиб чиқа бошлади (видео)


Россия вывозит из Душанбе таджикистанцев с российскими паспортами
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:58 0:00

Россия Тожикистондан коронавирус туфайли бу мамлакатда қолиб кетган ва РФга қайтмоқи бўлган фуқароларини олиб чиқа бошлади. 22 июн куни Душанбедан режадаги бешта рейсдан биринчиси амалга оширилди: рейс йўловчиларни Новосибирск ва Екатеринбургга элтиб қўйди.

Бу рейс билан учиб кетганларнинг кўпчилигини Тожикистонда туғилган, аммо икки мамлакат - Тожтикистон ва Россия қўш фуқаролари бўлган кишилардир. Улар учиб кетишлари учун Россиянинг давлат хизматлари порталидан қайддан ўтишлари керак эди. Аммо кўпчилик тожикистонликлар бу ишни қила олмаганликлари ва рейсга туша олмаганликларидан шикоят қилишмоқда, Россияга учиб кетишлари учун мунтазам парвозлар қачон очилиши номаълум.

Душанба куни Душанбе аэропортига Россия фуқаролигини олган юзлаб тожикистонликлар келди. Уларнинг кўпчилиги уч ойдирки Душанбедан учиб кета олишмаяпти, маҳалий экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қўш фуқароликка эга бўлган ўн минглаб кишилар Россияга кетиш орзусида.

Улардан бири умидсизликка тушиб қолган Мухаммадражаб Ҳакимдир. Унинг айтишича, келини ва ўғли ҳамроҳлигида зудлик билан Россияга жўнаб кетиши керак, акс ҳолда ҳозир Россияда жиянларнинг уйида яшаб турган набираларини ҳукумат болалар уйига топшириб юбориши мумкин экан. "Уч бола амакиси билан у ерда қолган, айтишларича уларни болалар уйига топшириш учун расмийлаштиришмоқда экан. Ота-онаси ва мен бу ердамиз. Ота-онаси бўлмагани боис уларни болалар боғчаси ваа мактабга беришгинг имкони бўлмайди", – дейди Ҳаким.

Мухаммадражабнинг айтишича, май ойидаёқ Россияга кетиш учун ариза бериб қўйган ва олиб кетувчи рейсга тушишига умид қилган эди. Самолёт бўладими деган саволга жавоб йўқ. 22 июн куни Россия фуқаролари учун чартер рейс режалаштирилгани борасида хабар топгач Ҳаким аэропортга келди, аммо омад кулиб боқмади. Маълум бўлишича Россия расмийлари томонидан тасдиқланган аризалари бўлган фуқороларгина учиб кетиши мумкин экан.

Ҳакимдан ташқари Душанбе аэропортига қўш фуқаролиги бўлган юзлаб тожикистонликлар келди. Уларнинг кўпчилигининг Россияга кетишлари учун сабаблар бор –у ерда хотин ва болалари қолиб кетган.

Челябинскда яшовчи Сулаймон Жафаровнинг омади кулди: у икки ой муқаддам Россиянинг давлат хизматлари сайтига ариза берган эди ва ижобий жавоб олди. Унинг айтишича, агар анкета тўғри тўлдирилса муаммо бўлмайди, унинг тахмин қилишича Душанбе аэропортига келганларнинг кўпчилиги электрон портал қандай ишлашини англаб етмаган кўринади. Сулаймон чиптанинг нархига эътироз билдирди – чипта $500 бўлиб чегаралар ёпилгунгача бўлган даврга қараганда икки баробар қиммат. Аммо нархларга қарамай Россияга учиб кетишни рад қилишнинг имкони бўлмади, Россияга келган тожикистонликларнинг ҳаммаси мажбурий карантинга жойлаштириладилар.

Россия расмийлари Тожикистондан фуқароларни олиб чиқиш учун бир нечта рейсни ташкиллаштирмоқчи, аммо ҳамма ҳам бундан фойдалана олмайди, дея ишонч билдиради миграция бўйича эксперт Раҳмон Ўлмасов. Унинг сўзларига қараганда, юз минглаб тожикистонликлар қўш фуқароликка эга. Агар уларнинг атиги 10% Тожикистонда бўлган тақдирда ҳам парвозлар сонини ошириш керак бўлади.

"Россия расмий статистикасига кўра, ҳозир Россия фуқаролигини 400 мингга яқин тожикистонлик олган. Шу сабабли вазиятдан келиб чиқиб айтиш мумкинки парвозлар етарлича эмас", – дейди Ўлмасов.

Навбатдаги тўртта рейс 1 июлгача бўлиши кутилмоқда: иккитаси тожикистонликларни Москвага, биттаси Қозонга ва яна биттаси Санкт-Петербург шаҳрига олиб кетади.

XS
SM
MD
LG