Ссылки доступа

Жорий йилги Ҳаж мавсумида Саудияга хорижлик зиёратчилар киритилмайди


Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турганлардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлигининг билдиришича, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди. Жорий йилда ҳаж ибодати июль ойининг охирларига тўғри келади.

“Бундай қарор Ҳаж ибодатини соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан хавфсиз ўтказиш, одамларни пандемия билан боғлиқ касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган”, - деб билдирди Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги.

Ҳар йили жаҳоннинг 180 давлатидан камида 2,5 минг мусулмон Ҳаж зиёратини амалга оширар эди. Саудия март ойида Умра зиёратини ҳам тақиқлаган эди.

XS
SM
MD
LG