Ссылки доступа

Қирғизистон президенти Россия ҳарбий базаси тўғрисидаги шартномага ўзгартишларни тасдиқлади


Президент Сооронбай Жээнбеков 22 июн куни Қирғизистон ва Россия ўртасидаги протоколни ратификация қилинишини тасдиқлади, унга кўра ҚРдаги Россия бирлашган ҳарбий базасининг мақоми ва бўлиш шартлари тўғрисидаги шартномага қўшимчалар киритилган.

Протокол Қирғистон ва Россияпрезидентлари томонидан 2019 йил 28 мартида Бишкекда Владимир Путиннинг давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. 2020 йил 11 июн куни Жўғорғу Кенеш бирданига уч ўқишда уни қабул қилди.

Протоколга биноан, 2016-2017 йилларда Россия томонидан ижарага олинган ер участкаларининг топографик суратга олишга биноан база 924,52 гектар ерни, яъни Келишувда кўрсатилганидан 58,32 гектар кўпроқ ҳудудни эгаллаб тургани аниқланди. Протокол кучга кирганидан сўнг ижара ҳақи $291,6 мингга оширилади. Таъкидланишича, 2012 йилдан бери тўланмай келинаётган маблағ ҳам қопланади. Ҳозир ҳар йили 4 млн 502 минг 495 доллар тўланади.

Мазкур протоколнинг яна бир пунктида учиш-қўниш майдончасини реконструкция қилиш кўзда тутилган. Жумладан, Россия томони таклиф қилган нормага биноан «Россия томонидан “Кант” аэродромининг учиш майдончаси сунъий қоплама билан реконструкция қилингудек бўлса у ҳолда яхшиланган мулкка эгалик ҳуқуқи Россия томонига ўтади».

Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда айрим фойдарланувчилар мазкур протоколга биноан Қирғизистон Россия томонига база ҳудудини бериши борасида ёзган эди. Айрим эксперт ва фаоллар ҳам шу каби ташвишни билдирди.

Давлат қўмитаси ерлар Россия томонига берилгани борасидаги фикрларни инкор қилди, ҳамда учиш-қўниш майдончасини қоплаш “Россия томонига бериладиган эгалик хуқуқининг “ажралмас яхшиланиши” эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга ер Қирғизистон томонига тегишли бўлиб қолаверади, шартнома муддати тугаганидан сўнг барча мулк беғараз республикага берилади.

Қирғизистондаги Бирлашган Россия базасига тўртта объект киради:

Қанд шаҳридаги шу номдаги авиабаза; Қоракўл шаҳридаги синов базаси; Чалдовар қишлоғидаги алоқа узели; Майлуу Сувдаги автоном сейсмик пункт.

Авваллари бу объектларнинг ҳар бири алоҳида кўриларди, аммо 2012 йилда Қирғизистон ва Россия бу объектларни Бирлашган Россия базасига айлантиришга қарор қилди. Айни дамда Россия базаси деганда мана шу тўртта объект тушунилади.

XS
SM
MD
LG