Олмаота суди 22 июн куни фуқаро фаоли Алнур Ильяшевни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди, суд уни «фавқулотда ҳолат шароитида атайлаб ёлғон ахборот тарқатишда» айбдор деб топди. Суд ҳукми билан у беш йил муддат мобайнида ошкора фаолият юритиши, партия тузиши ва унинг сафларида бўлиши тақиқланди. Ильяшевга ижтимоий тармоқларда ҳукуматни коронавиусга қарши кўраётган чора тадбирларини танқид қилувчи постлар қўйганидан сўнг айблов эълон қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, суд ҳукмининг бузилиши озодликни чеклашни қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин.
«Қозоғистон расмийлари COVID-19 пандемиясига қарши кураш мақсадида жорий қилинган фавқулотда ҳолатдан норози кайфиятдаги овозларни бостириш учун уятсизларча фойданланмоқда. Алнур Ильяшев бирор бир жиноят содир этмади. У атиги ўз фикрини билдирди, аммо бу фикрларни ҳукумат ва “экспертлар” жиноят дея аташди ва шафқатсизларча жазолашди», – дея баёнот берди Amnesty Internationalнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Хеза Макгилл.
Ильяшев Facebook’да саҳифасида сафларида кўплаб қозоғистонлик сиёсатчилар бўлган «Нур Отан» партиясида коррупция мавжудлиги ва ҳукумат коронавирус эпидемиясига қарши тура олмаётгани ҳақида ёзганидан сўнг 17 апрел куни ушланди. 43ёшли фаол икки ойдан ортиқ ҳибсда ушлаб турилди.
Коронавирус туфайли жорий қилинган чекловлар сабаб онлайн-режимида ўтказилган жараёнда айблов гувоҳлари чиқиш қилди, уларнинг таъкидлашича, Ильяшевнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари «жамият хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин экан». Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот Ильяшевга қўйилган айблов ва ҳукмни танқид қилди, ҳамда «абсурд» дея атади ва бу ҳукумат аввалгидек ҳокимиятни танқид қилинишига йўл бермаслик аломатлари эканлиги борасида баёнот берди.
Мамлакат ичкарисида ва хориждаги ҳуқуқ ҳимоячилари бир неча бор Қозоғистон расмийлари фавқулотда холатдан ўз танқидчилари ва рақибларини таъқиб қилишда фойдаланаётгани борасида таъкидлашган эди.
Қозоғистон расмийоари коронавирус пандемияси туфайли 15 март куни фавқулотда ҳолат жорий қилди. Режим 16 мартдан 11 майгача амал қилди, бироқ карантин чекловлари кучда қолди.