Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, чақалоқнинг онаси Сардоба туманида яшовчи "Л" бўлган. “М” эса унга кўмаклашган.
Аёлларни қўлга олиш амалиёти Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган. Тадбир давомида “Л” ҳамда “М” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида ўн саккиз минг АҚШ доллари олинган.
“Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.