Ссылки доступа

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 11 йил озодликдан маҳрум қилинди


Суд мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни мол-мулки мусодора қилиниши билан 11 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бу мустақил Қирғизистон тарихида давлатнинг собиқ биринчи шахсларининг суд ўриндиғида ўтириши билан боғлиқбиринчиишдир.

16 июн кунги суд мажлисида прокурорлар судьялардан Атамбаевни 15 йил озодликдан маҳрум этишни сўраган эди. Суд ёпиқ режимда бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Атамбаев давлат унвон ва мукофотлари – «Данакер» ва II даражали«Манас» орденлари, «Данк» медали, президентнинг номли соатидан маҳрум қилинди.

Шунингдек суд у ва яқин қариндошларининг мол-мулки мусодора қилиниши борасида қарор чиқарди. Мусодора қилиниши керак бўлган Алмазбек Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли мулклар рўйхатида бештатранспорт воситаси, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларидаги уйлар, ер участкалари – жами 10 та объект бор. Бундан ташқари мазкур рўйхатда «Медиа Форум» ОАЖ ва бир нечта маъсулияти чекланган жамиятлар, жумладан «Форум», «Автомаш-Энерго» ва «Апрель ТВ» ҳам бор.

Миллати чечен бўлган қирғизистонлик Азиз Батукаев 1966 йилда Чуй вилоятининг Тоқмақ шаҳрида туғилган. Унинг исми жиноят оламида илк бор 1990-йилларда тилга олина бошланди. 2006 йилда у 16 йил 8 ой муддатга мол-мулки мусодора қилиниши билан озодликдан маҳрум қилинди. У қотилликда, қонунга зид равишда қурол ишлаб чиқариш ва сотиш, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланди. Унинг жазо муддати 2021 йил ўрталарида якунланиши керак эди.

2013 йилдашифокорларнинг “бедаво дардга чалингани” борасидаги хулосасига кўра у муддатдан аввал Нориндаги қамоқхонадан озод қилинди ва махсус қўриқчилар ҳамроҳлигида Бишкекка олиб келинди, ҳамда ўша куннинг ўзида Грозний шаҳрига (Чечня, Россия) учиб кетди.2019 йилда Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) бу факт бўйича терговни қайта тиклади ва ўша йилнинг октябрида ишни якунлаб судга оширди.

Қўй-тош қишлоғидаги ҳодисалар туфайли Алмазбек Атамбаев ва унинг ўнлаб тарафдорларига нисбатан ҚР Жиноят кодексининг “Қотиллик”, “Суиқасд” “Гаровга олиш”, “Оммавий тартибсизликлар” “Безорилик” “Хукумат вакилларига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG