Ссылки доступа

Тожикистон жанубидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясида портлаш юз берди (видео)


Тожикистон жанубидаги Яван туманида 23 июн куни автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясида портлаш юз берди. Хатлон вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳодиса Ҳаёти нав қишлоқ кенгаши ҳудудида юз берган. Ёнғин маҳаллий ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, ҳеч ким зиён кўрмади.

Ёнғин сабаблари маълум эмас, тергов ишлари бошлаб юборилди, дея хабар беради вилоят милицияси.

Ҳодиса гувоҳлари Радио Озодига портлаш акс этганвидеони юборди.

В Яване произошел взрыв на автозаправочной станции
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:07 0:00

АвваллариХатлон вилоятида АЁҚШларда юз берган бир нечта портлаш қайд қилинган эди. 2017 ёзида Бохтардаги АЁҚШда юз берган портлаш оқибатида Сарбанд шаҳридаги Бохтуробод жамоатида яшовчи 35 ёшли Алихон Малахов вафот этган эди. Хатлон вилоятпрокуратурасининг хабар беришича, ҳодиса яқинидаги уйларда яшовчи 21 киши жароҳат олди.

Орадан ярим йил ўтиб Бохтар туманида худудидан ўтувчи Қўрғонтепа- Сарбанд автомобил йўлида жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмади. Аммо гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ёнғин оқибатида иккита автомашина ёниб кетди.

XS
SM
MD
LG