Ссылки доступа

Деҳқонлар ердан умрбод фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин


Ўзбекистонда деҳқонларнинг ердан умрбод фойдаланиш ва ерни мерос қолдириш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин. Бу борадаги қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида “Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинган. Лойиҳа муҳокамаси 3 июлгача давом этади.

Қонун лойиҳасида деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиш тартибини бекор қилиш кўзда тутилган. Амалдаги қонунда эса, деҳқон хўжаликларига ердан умрбод фойдаланиш ва мерос қолдириш ҳуқуқи берилган.

“Деҳқон хўжалиги тасарруфидаги ер участкасидан мақсадли ва оқилона фойдаланиши назорат қилиш ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Деҳқон хўжалиги йўналиши бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини экмаган тақдирда, ер солиғи белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида ундирилади”, — дейилади қонун лойиҳасида.

XS
SM
MD
LG