Ссылки доступа

ҚР Боткен вилоятидаги шахтада тўрт киши газдан заҳарланди


23 июн куни Баткен вилоятининг Сулюкта шаҳридаги «Кенчилер-Береке» шахтасида газдан заҳарланган тўрт киши вафот этди. Бу ақда фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, уч эркак ва бир аёл ҳалок бўлди. Қутқарувчилар шахтадан жасадларни чиқариб олди ва моргга олиб боришди.

2019 йил октябрда Қизил Қия ва Сулюкта шаҳарлари оралиғидаги шахтада юз берган фавқулотда ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган эди. 2019 йил декабрида Сулюкта шаҳридаги шахтада тўрт эркак газдан заҳарланиб вафот этганди.

XS
SM
MD
LG