Ссылки доступа

Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 30 мингдан ошди


Сўнгги бир кеча кундузда, расмийларнинг маълум қилишича, Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 1630 ҳолат қайд қилинди. Бу март ойидан бери энг юқори чўққидир. Касаллик симптомлари 534 кишида аниқланди, 1096 нафари эса симптомсиз касаллар сифатида кўрилади.

Касаликка чалинганлар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатда беморлар сони 30 486 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, касалликнинг 18765 ҳолати июнь ойидан бери кузатилаётган вируснинг “аломатсиз ташувчилари” га киритилмаган, уларнинг сони 11 721 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 июндан бошлаб «симптомсизлар»нинг алоҳида рўйхатини олиб боради ва улар беморларнинг умумий статистикасига киритилмайди.

Мамлакатда коронавирус инфекцияси туфайли 134 та ўлим ҳолати қайд қилинди. 11,5 минг бемор соғайди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

COVID-19 тести ижобий бўлган яна ўнлаб марҳумлар бу статистикага киритилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ташхиси уларга “ҳамроҳ” бўлганлигини таъкидлайди.

Қозоғистонда COVID-19 кучайиши билан бир қаторда карантин чоралари сусаётгани кузатилмоқда. Энг кўп азият чеккан Олмаотада, маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, шифохоналар 95 фоиз тўлган, шифохоналарда1 400 бемор бўлиб, улардан 170 нафарининг ахволи оғир экани айтилади. Шифохоналар тўлиб кетгани борасида Нур-Султон соғлиқни сақлаш тизими вакиллари ҳам айтмоқда. Айрим минтақаларда, жумладан Оқтобе, Қарағанда, Мангистау, Туркистон вилоятлари ва Чимкент шаҳрида зотилжамга чалинган беморлар сони ошмоқда.

XS
SM
MD
LG