Ссылки доступа

Қирғизистон президенти Москвадаги парадда иштирок этмади, делегация аъзоларида коронавирус аниқланди


Москва шаҳрида Қирғизистон делегациясининг икки аъзосида коронавирус ташҳиси ижобий чиқди.

Тартиб-қоидаларга кўра, Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков, делегация аъзолари ва ҳамроҳлик қилувчи шахслар Москвага кеишлари билан КОВИДга тест топширди. Ҳамроҳлиқ қилувчи икки кишида ижобий натижа қайд қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари аппаратининг ахборот сиёсат бўлими маълум қилди.

Шу сабабли, президент Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этмасликка қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҚР президенти Сооронбай Жээнбеков 23 июн куни амалий ташриф билан Москвага келди. Давлат раҳбари аппарати ахборот сиёсат бўлимининг маълум қилишича, РФ президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан у Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиши керак эди.

XS
SM
MD
LG