Ссылки доступа

Лукашенко қувғиндаги Қирғизистон президенти Бакиевга ўз қароргоҳи яқинидан ер участкаси берди


Белорус президенти Александр Лукашенко Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевга Минск денгизидаги ўзининг "Заславль–2" қароргоҳи яқинида умумий майдони 70 сотих бўлган иккита ер участкасини берди, дея ёзади TUT.BY Кўчмас мулк Ягона давлат регистрига таянган ҳолда.

Участкалар 2019 йил декабрида Лукашенко қарори билан умрбод мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан "хизмат учун фойдаланиш” га берилди.

45 сотих ер участкаси Бакиевга 17 март куни шахсий ёрдамчи хўжалигини ташкил қилиш мақсадида берилди; 25 сотихли қўшимча участка эса ўша куни –турар жой қурилиши ва хизмат кўрсатиши учун берилди.

Қурманбек Бакиев Қирғизистонга 2005 йилдан 2010 йилга қадар президент бўлган. У ҳокимиятга Асқар Акаев хукмронлигига қарши бўлган “Лола инқилоби” тўлқини билан келди, аммо 2010 йил 7-15 апрел кунлари юз берган янги инқилоб туфайли мухолифат томонидан ағдариб ташланди, ўшанда 87 киши ҳалок бўлган эди.

Бакиев апрель ҳодисаларидан сўнг Қирғизистондан қочиб кетди. Эндиликда у оиласи билан Беларусда яшамоқда, бу ерда у фуқоролик олган.2015 йилда Минскда уй қурди, ҳамда бу уйни 2019-йилда қизига совға қилди.

Қирғизистон хукумати уни топширилишни талаб қилади. Ватанида Бакиевлар оиласи британиялик бизнесмен Шона Дэйли ҳаётига суъқасд қилишни ташкиллаштириш ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланади. Собиқ президент сиртдан 30 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва қидирувга берилган.

XS
SM
MD
LG