Ссылки доступа

«24 Гуруҳи»нинг фаоллари Москвада Тожикистон раҳбарининг ташрифига қарши пикет уюштирди


Мухолифатдаги “24лар гуруҳи” ҳаракатининг Россияда яшовчи фаоллари 24 июнь куни Москва марказида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирокига қарши пикет ўтказди.

Муҳолифатдаги фаоллар Раҳмонга қарши шиорларни айтишди ва ўтган-кетганга варақалар тарқатди.

“24лар гуруҳи”нинг ташқи алоқалар бўйича маъсули Нуриддин Ризоининг хабар қилишича, улар пикет ўтказиш учун Москва расмийларидан рухсат олишган. «Шунга қарамай полиция ходимлари бизнинг фаолларни ушлади ва полиция бўлимига олиб боришди. Улар тез орада озод бўлишига умид қиламиз, чунки улар бирор бир ноқонуний ҳатти-ҳаракат қилишмади», дея қўшимча қилади Ризои. Унинг айтишича,пикетда 10га яқин киши қатнашди. «Россия расмийлари бир неча бор фаоллармизни ушлаган ва уларни Душанбега экстрадиция қилган эди. Шунга қарамай “24лар гурухи”нинг тарафдорлари Европага қараганда Россияда кўпчиликни ташкил қилади», дейди суҳбатдош.

Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон 24 июн куни Москвада Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75-йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этди. Бу тожик президентининг коронавирус эпидемияси давридаги илк хорижий сафаридир.

Бундан авваллари Раҳмон режимига мухолиф бўлган гуруҳ ва партиялар Прага ва Парижда тожик президентининг ташрифига қарши норозилик акцияларини уюштиришган эди. Улар сиёсий эркиноликлар чеклангани ва оппонетларини таъқиб қилаётгани боис Тожикистон хукуматини танқид қилиб келади.

«24лар гуруҳи» – сиёсий-ижтиммоий ҳаракат бўлиб2012 йилда Москвада тожикистонлик тадбиркор ва мухолифатчи 2015 йил Истамбулда ўлдирилган Умарали Қувватов томонидан тузилган. 2014йилда Тожикистон суди ҳаракатни «экстремистик» дея атади ва фаолиятини тақиқлади. “24лар ҳаракати” ўзининг асосий вазифаси сифатида Тожикистон хукумати таркибини янгилаш, мамлакатдаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш, инсон хуқуқлари ва эркинликларигариоя этиш ҳамда Раҳмонга “миллат лидери”мақомини берувчи қонунни бекор қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

XS
SM
MD
LG