Ссылки доступа

Қозоғистонда коронавирус тестлари тақчиллиги боис одамлар даволана олмаяпти (видео)


В Казахстане из-за дефицита тестов на коронавирус люди не могут получить лечение
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:36 0:00

Қозоғистонда яна етти киши коронавирус туфайли вафот этди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати. Мамлакатда умумий ҳисобда 134 та ўлим қайд қилинди. Кўпчилик одамлар даволаниш мақсадида шифокорлар йўлланмасисиз ўз билганларича тест топширишга уринмоқда.

Эрта тонгданоқ Олмаотадаги хусусий лабораторияларда узундан узоқ навбатларни кўриш мумкин. Қабулга кириш учун эса яна бир неча соат навбат кутиш керак. Шифокорлар йўлланмаси билан келган одамлар жуда ҳам кам. Кўпчилик ўз билганларича коронавирусдан текшириш учун келмоқда. Бошқалари эса бу ташхис натижаларисиз шифокор қабулига кира олмайди ва даволана олмайди.

"Икки ҳафтадан бери ҳароратим юқори, бизларни шифокорлар ҳам, “тез ёрдам” ҳам қабул қилмаяпти. ПЦР-тест топширинг, шундан кейингина биз йўлланма берамиз. Шунлан кейингина даволашни белгилаймиз" дейишмоқда”, – дейди навбат кутаётганлардан бири.

Навбат кутишлар мамлакатда ўтган ҳафтада бошланди. Кўплаб лабораторияларда реагентлар тугади. Саноқли лабораторияларгина ишлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалдорлари 24 июндан ташхисларни қабул қилувчи бошқа пунктлар ишлашини ваъда берди. Аммо кеча ҳамма лабораториялар ҳам очилмади. “Настоящей Времени”галабораториялардан бирининг айтишларича, янги тестлар ҳозирча келиб тушмади, қачон олиб келишлари ҳам номаълум.

Олмаотада фақат битта лаборатория тармоғи ишламоқда. COVID-19 ташхисларини фақат битта адресда топшириш мумкин. Одамлар эрталабки еттидан тўплана бошлайди ва ўзлари рўйхатни тузадилар. Рўйхатдагилар сони 150 кишидан ошиб кетади. Айнан шунча реагент жанубий пойтахтдаги ҳар куни ишловчи лабораторияда бор. Бошқа муҳтожлар янги партия келишини кутишлари керак.

Шу каби навбатлар дорихоналар олдида ҳам кузатилади. Дори тақчилигини амалдорлар инкор қилади, аммо фармацевтлар тақчиллик борлигини айтади. Шаҳарликлар дори топиш мақсадида бир дорихонадан иккинчисига қатнайди. Агар товар топилгудек бўлса, у ҳолда навбатда туришга тўғри келади.

Бундан аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси, коронавирус инфекцияси учун тест топширишга шифокорлар йўлланмаси шарт эмаслигини айтган эди. Бу реагентлар тақчилигига ва натижаларни узоқ кутишга сабаб бўлар экан.

XS
SM
MD
LG