Ссылки доступа

Косово президенти юзга яқин одамни қатлиом қилганликда айбланмоқда


Ҳаага махсус прокуратураси қисман тан олинган Косово Республикаси президенти Хошим Тачи ва парламентнинг собиқ раиси Қадр Василийни 1998-1990 йилларда ҳарбий жиноятларни ҳамда инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбламоқда.

Бу даврда собиқ Югославия давлатлари парчаланиб, улар орасида ўзаро уруш бўлган эди.

Ҳаага махсус прокуратурасининг билдиришича, Хошим Тачи, Қадр Василий ва яна бир қатор шахслар юзга яқин одамнинг қатлиом қилинишига алоқадар. Бундан ташқари улар одам ўғирлаш, таъқиб қилиш ва қийноққа солиш каби жиноятларни содир этгани гумон қилинмоқда.

Тергов ҳужжатларига ишонилса, улардан жабрланганлар косоволик албанлар, серблар ва циганлардир.

Тачи ва Василий Югославия парчаланганидан сўнг Сербияга қарши мустақиллик учун олиб борилган урушда Косово озодлик армиясига раҳбарлик қилган. Хошим Тачи ва Қадр Василий ҳарбий жиноятларга ва инсониятга қарши жиноятларга алоқадор эканлигини рад этмоқда.

Ҳаага махсус прокуратурасининг бу баёноти ортидан Хошим Тачи 25 июнда АҚШ пойтахти Вашингтонгга қиладиган сафарини бошқа кунга қолдирди. У Вашингтонда Сербия президенти Александр Вучич билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш масаласида музокаралар ўтказиши режалаштирилган эди.

Ҳаага махсус прокуратурасининг айблови Косоводаги уруш бўйича 2015 йилда Нидерландияда ташкил этилган Халқаро трибунал томонидан ўрганилади.

XS
SM
MD
LG