Ссылки доступа

Польша АҚШ аскарларини ўз ҳудудига кўпроқ жойлаштирмоқчи


АҚШ президенти Дональд Трамп ва Польша президенти Анжей Дуда 24 июнь куни Вашингтонда ўтган учрашувдан сўнг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик бўйича шартномани тезроқ имзолаш ниятида эканликларини билдирдилар.

Трампга кўра, бу шартнома “Россия учун кучли сигнал” бўлади. Музокаралар чоғида Дуда Трампдан иложи борича кўпроқ ҳарбийларни Польшага жойлаштиришни илтимос қилган.

Трамп эса ўз навбатида Германиядан олиб чиқиб кетилаётган АҚШ ҳарбийларининг бир қисми Польшага жойлаштирилиши мумкин эканини айтган.

Трамп матбуот анжумани пайтида “Германия бунга қандай муносабатда бўлмоқда?” деган саволга жавоб берар экан, Берлинни “Шимолий оқим-2” лойиҳасини қўллаб-қувватлаганини танқид қилди. Трампга кўра, бу лойиҳа доирасида Германия Россиядан миллардлаб долларлик нефть-газ сотиб олади.

“Хўш, Қўшма Штатлар Германияни қандай қилиб Россиядан ҳимоя қилиши керак?” - деди Трамп.

XS
SM
MD
LG